ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 35
(1-96)

Хуллас, агар инсон ўзлигига берилиб, дунёвий ҳаётни хаёлнинг ғояси қилиб, маишат дардида баъзи муваққат лаззатлар билан машгул бўлса, ғоят тор бир жойда бўғилиб кетади. Унга берилган бутун жиҳозлар ва қуроллар ва сезимлар ундан шикоят этиб, ҳашир кунида унга қарши шоҳидлик билдиражакдирлар. Ва даъвогар бўлажакдирлар. Агар ул инсон ўзини меҳмон деб билса, мезбони бўлган Зоти Кариймнинг изни доирасида умр сармоясини сарф этса, шундайин кенг бир жойда узоқ бир абадий хаёт учуп гўзал равишда ҳаракат қилади на танаффус олиб, истироҳат этади. Сўнгра аълои ъиллийинга қадар кета олади. Ҳамда бу инсонга берилган бутун жиҳозлар ва қуроллар ундан мамнун бўлиб, Охиратда унинг фойдасига шоҳидлик билдирадилар.

Ҳа, Инсонга барча ажиб -жиҳозлар бу аҳамиятсиз дунёвий ҳаёт учун эмас, балки жуда ҳам аҳамиятли бўлган боқий ҳаёт учун берилгандир. Чунки инсонни ҳайвонга нисбат қилсак, кўрамизки, Инсон жиҳозлар ва нарсалар борасида жуда бойдир. Ҳайвондагидан юз даража ҳам янада зиёддир.

Аудио мавжуд эмас