ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 32
(1-96)

Нима учун у ундай, бу эса бундай! Ичкарига кирдим. Боқдимки, ичкариси жуда шонлик. Қават-қават хоналар устида сарой аҳли айри-айри нозик вазифалар ила машғулдирлар. Биринчи қават хоналаридаги одамлар саройнинг идорасига, тадбирига қараяптилар. Уст қаватдаги хонада қизлар, болалар дарс ўқияптилар. Яна устида аёллар ғоят латиф санъатлар, гўзал нақш ишлари билан машгул. Энг юқорида эса, хўжайин билан подшоҳ ўзаро маълумотлар алмаштириб, халқнинг истироҳатини таъминлаш учун ўзига хос ва улкан вазифалар билан банд эканини кўрдим. Мен уларга кўринмаганим учун "тақиқ" демадилар, бемалол кеза олдим.

Сўнгра чиқдим. Боқдим: у шаҳарнйнг ҳар тарафида бу икки саройга ўхшаш саройлар бор эди. Сўрдим. Дедилар: "Ташқариси шонлик, ичкариси бўш бўлган у саройлар кофирларнинг арбобларига ва залолат аҳлларига қарашлидир. Бошқалари эса номусли мусулмонларнинг раҳнамолариникидир". Сўнгра бир бурчакда бир саройга дуч келдим.

Аудио мавжуд эмас