ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 29
(1-96)

Агар у уруғ унга берилган маънавий жиҳозотни суий мизожи туфайли тупроқ остида баъзи зарарли моддаларни ўзига жалб этишга сарфласа, у тор жойда қисқа бир замонда бекордан бекорга бижгиб, чириб кетажакдир. Агар у уруғ ул маънавий жиҳозотини


нинг яратувчи амрига бўйинсуниб, гўзал равишда имтеъмол этса, тор оламдан улкан бир мевали дарахт бўлиб етишиш билан бирга, унинг кичкинагина жузъий ҳақиқати ва маънавий руҳи буюк бир куллий ҳақиқат суратини ҳам олажакдир.

Худди шу каби, инсоннинг моҳиятига қудратдан аҳамиятли жиҳозот ва қадардан қийматли дастурлар омонат қилиб қолдирилган. Агар инсон бу тор Ер оламидаги дунёвий ҳаётнинг тупроғи остида у маънавий жиҳозотини нафснинг ҳавасларига сарф этса, айниган уруғ каби бир жузъий лаззат учун қисқа бир умрда, тор бир ерда ва диққинафас бир ҳолда чириб, бижғиб, унинг бадбахт руҳига маънавий масъулият юкланадиган бу дунёдан кўчиб келажакдир.

Аудио мавжуд эмас