ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 27
(1-96)

Хуллас, эй ғофил инсон! Жаноби Ҳақнинг фазлига ва карамига боқ: ганоҳларни бир бўлса минг ёзиш, савобларни бир ёзиш ва ёки ҳеч ёзмаслик адолат бўлгани ҳолда бир гуноҳни бир ёзади, бир савобни ўн, баъзан етмиш, баъзан етти юз, баъзан етти минг ёзади. Ҳам бу ҳикматдан англаки, у мудҳиш Жаҳаннамга кириш - амалнинг жазсюидир. Одилликнинг ўзгинасидир. Аммо Жаннатга кириш - фақат фазлдир.

t Иккинчи ҳикмат. Инсонда икки жиҳат бор:

Бири аноният нуқтаи назаридан дунёвий ҳаётга қарашлидир.

Иккинчиси Убудийят нуқтаи назаридан абадий ҳаёгга қарайди.

Биринчи важҳ эътиборидан қаралса, инсон шундай бир бечора махлуқдирки, сармояси ғоят чекланган, яъни, ихтиёр нуқтаи назаридан қаралганда, бир соч толаси каби жуда кичик бир жузъи ихтиёрий, иқтидор нуқтаи назаридан қаралганда, заиф бир касб,

Аудио мавжуд эмас