ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 25
(1-96)

Чунки сен яхшилик ва ижод қилган вақтинг ёлғизгина вусъатнинг нисбатида қўлинг етадиган даражада, қувватинг етишадиган мартабада яхшилик ва ижод эта оласан.

Агар ёмонлик ва тахриб қилсанг, у вақтда ёмонлигинг тажовуз бўлади ва тахрибинг ёйилади. Масалан: куфр-бир ёмонликдир, бир тахрибдир, бир ғайри тасдиқдир. Аммо у бир ёмонлик бутун коинотнинг таҳқирини ва бутун Илоҳий Исмларнинг ҳақоратини, бутун инсониятнинг разолатини ўз ичига олади. Чунки бу мавжудотнинг олий бир мақоми, аҳамиятли бир вазифаси бордир. Зеро, улар мактуботи Раббонийя ва ойнаи Субҳонийя ва маъмурийни Илоҳийялардир. Куфр эса, уларни оинаидорлик ва вазифадорлик ва маънодорлик мақомидан тушириб, абасийят ва тасодифнинг тезда бузилиб ўзгарадиган фоний моддаларга ва аҳамиятсизлик, қийматсизлик, йўқлик мартабасига туширгани каби, бутун коинотда ва мавжудотнинг ойналарида нақшлари ва жилвалари ва жамоллари кўрилган Илоҳий Исмларни инкор қилиш билан ҳақоратлайди. Ва инсонлик деб аталган бутун Илоҳий, Қудсий Исмларнинг жилваларини гўзал равишда эълон этган бир ҳикмат манзумасининг қасидаси ва бир боқий шажаранинг жиҳозларини ичида жамлаган данак(уруғ) мисол ошкора мўъжизаси ва энг буюк омонатни ўз аҳдига олган;

Аудио мавжуд эмас