ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 22
(1-96)
Иккинчи баҳс

Ушбу баҳс инсоннинг соадати ва бахтсизлигига сабаб бўлган "Беш Ҳикмат"дан иборатдир.

Инсон, мавжудотлар ичра энг аълоси қилиб яратилгани ва унга ғоятда кўп истеъдод берилгани учун асфали софилиндан то аълои ъиллиййинга, фаршдан то аршга, заррадан то шамсга қадар тизилган мақомларга, мартабаларга, даражаларга, даракаларга чиқиб ва тушиб кета оладиган бир имтиҳон майдонига отилган, ниҳоясиз тубанлик ва юксаклик сари кетувчи икки йўл унинг олдида очилиб, бир қудрат мўъжизаси ва хилқат натижаси ва санъат ажойиботи қилиниб бу дунёга юборилгандир. Энди инсонниш бу даҳшатли тараққиёти ва инқирозининг сирини "Беш Ҳикмат" ичида баён этамиз.

t Биринчи Ҳикмат. Инсон коинотнинг аксар жиҳатларига муҳтож ва алоқадордир. Эҳтиёжлари оламнинг ҳар тарафига тарқалган, орзулари абадга қадар узайган. Бир чечакни истагани каби улкан бир баҳорни ҳам истайди.

Аудио мавжуд эмас