ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 21
(1-96)
Бунинг энг муҳим жиҳати, энг гўзал ғояси, энг тотли меваси шудирки, дуо қилган одам унинг қалб хотираларини эшитадиган, ҳар нарсага қурби етадиган, ҳар бир орзусини рўёбга чиқара оладиган, ожизлигига марҳамат қиладиган, фақирлигига мадад этадиган бир Зот борлигини англайди.
Хуллас, эй ожиз инсон ва эй фақир башар! Дуо каби раҳмат хазинасининг калити ва туганмас бир қувватнинг мадори бўлган бир василани қўлдан чиқарма. Унга ёпиш, инсониятнинг аълои ъиллийинига чиқ. Бир султон каби бутун коинотнинг дуоларини ўз дуоинг ичига ол. Бир абди куллий ва бир вакили умумий каби
деб айт. Коинотнинг гузал бир тақвими бўл!
Аудио мавжуд эмас