Ва ёки ночорлик лисони билан қилинган бир дуодирки, (ночор қолган ҳар бир зируҳ, қатъий бир илтижо ила дуо этади, бир ноаниқ ҳомийсига илтижо қилади, балки Робби Роҳиймига юзланади). Бу уч турдаги дуо, бир монеълик бўлмаса, доимо мақбулдир.
Тўртинчи турдаги бир дуо бордирки, энг машҳуридир, яъни, бу бизнинг дуоимиздир. Бу ҳам икки қисмдир. Бири - феълий ва ҳолий бўлса, иккинчиси - қалбий ва қолийдир.
Масалан, сабабларни ўринлатиш - бир феълий дуодир, сабабларнинг йиғиндиси натижаларни яратиш учун эмас, балки у натижаларни лисони ҳоли ила Жаноби Ҳақдан исташ учун бир розилик вазиятини олишдир. Ҳатто ер ҳайдаш - раҳмат хазинасининг эшигини қоқишдир. Бу навъдаги феълий дуо Жавводи Мутлақнинг исм ва унвонига мутаважжиҳ бўлганидан, қабул этилишга ноил бўлмоғи, албатта, янада зиёдадир.Иккинчи қисм - лисон ила, қалб ила дуо этишдир. Қўли етиша олмаган айрим матлубларни исташдир.