Ҳаким эса, ё худди истаганини беради, ёхуд унинг маслаҳатига биноан ундан ҳам яхшироғини беради. Ёки хасталигига зарар эканини билса, ҳеч бермайди.
Хуллас, Жаноби Ҳақ - Ҳакийми Мутлақ, доим ҳозиру нозир бўлгани учун абднинг дуосига жавоб беради. Ваҳшат ва кимсасизлик даҳшатини ўзининг борлиги ила ва жавоби ила дўстликка айлантиради. Аммо инсоннинг ҳавопараст ва ҳаваскорона таҳаккуми билан эмас, балки ҳикмати Раббонийянинг иқтизоси билан ё матлубини, ёки янада аълосини беради; ва ёки ҳеч бермайди.
Ҳам дуо бир убудийятдир. Убудийятнинг маҳсули эса Охиратга тааллуқлидир. Дунёвий мақсадлар - у хилдаги дуо ва ибодатнинг вақтларидир. Лекин дунёвий мақсадлар асосий ғоялари эмасдир. Масалан, ёмғир намози ва дуоси бир ибодатдир. Ёмғирсизлик - у ибодат вақтидир.Йўқса, у ибадат ва у дуо бир ёмғирни келтириш учун эмасдир.