Яъни: "Кимнинг марҳамати би-лан бундай ҳакимона идора қилинмоқдаман? Кимнинг карами билан бундай мушфиқона тарбия қилинмоқдаман? Қандай бир лутф билан бундай нозанинона тўйдирилмоқдаман ва идора қилинмоқдаман?" - шуларни билишдир. Ва мингдан фақат бирига ҳам қўли етиша олмаган хожатлари хусусида Қозиюл Ҳожатга ожизлик ва фақирлик тили ила ёлворишдир. Ва исташ ва дуо қилишдир. Яъни, ожизлик ва фақирликнинг қанотлари ила убудийятнинг энг аъло мақомига учишдир.
Демак, инсон бу оламга илм ва дуо воситаси билан камолга етиш учун келгандир. Моҳият ва дстеъдод эътибори билан ҳар нарса илмга боғлиқдир. Ва бутун ҳақиқий илмларнинг асоси ва маъдани ва нури ва руҳи - Маърифатуллоҳдир. Ва унинг уссул асоси эса - Имони Биллоҳдир.
Ҳам инсон ниҳоясиз ожизлиги ила ниҳоясиз балои мусибатларга маъруз ва ҳадсиз душманларнинг ҳужумига мубтало...Ҳам ниҳоясиз фақирлиги билан бирга ниҳоясиз ҳожатларга гирифтор ва ниҳоясиз истакларга муҳтож бўлганидан асл фионда вазифаси имондан сўнгра дуодир. Дуо эса -убудийятнинг асосидир.