Таваккул қилган ва қилмаганнинг мисоллари, ушбу ҳикояга ўхшайди:
Бир пайт икки олам белларию бошларига оғир юкларни ортишиб, чипта олиб, катта бир кемага кирдилар. Бири кираркирмас юкини кемага қўйиб, устига ўтириб олиб, атрофни. томоша қила бошлади. Бошқаси аҳмоқ, мағрур бўлганидан юкини ерга қўймади. Унга айтилди: "Оғир юкингни кемага қўйиб, роҳат қил". У деди: "Йўқ, мен қўймасман. Беҳуда иш бўлади. Мен қувватлиман. Молмулкимни белимда ва бошимда муҳофаза этарман". Яна унга айтилди: "Султоннинг бизни ва сизни кўтариб турган шу ишончли кемаси кўпроқ қувватлидир. Янада зиёда, яхшироқ муҳофаза қилади. Акс ҳолда, бошинг айланади, юкинг билан бииба етнгангауш02;ам борган сари қувватдан қоласан. Бу букилган белинг, шу ақлсиз бошинг тобора оғирлашган бу юкларга тоқат қилолмайди. Кема йўлбошиси ҳам, агар сени бу ҳолда кўрса, ё телбамикан дея сени қувиб юборади, ё хоиндир, кемамизни иттиҳом этяпти, бизни калака қиляпти, ҳибс этилсин, дея амр қилади. Бунинг устига, ҳаммага масхара бўласан. Чунки диққат аҳлининг назарида, заифликни кўрсатган такаббуринг ила, ожизликни кўрсатган ғуруринг ила, риёни ва зиллатни кўрсатган сунъий ҳаракатинг ила ўзингни халққа кулги қилдинг. Ҳамма сенинг устингдан кулмоқда", дейилганидан сўнг у бечоранинг ақли бошига келди. Юкини ерга қўйди, устига ўтирди. "Оҳ... Аллоҳ сендан рози бўан рози бўлсин, заҳматдан, ҳибсдан, масхараликдан қутулдим", деди.