§ Учинчи нуқта. Имон - ҳам нурдир, ҳам қувватдир. Ҳа, ҳақиқий имонга эришган инсон бутун коинотга бас кела олади ва имоннинг қуввати ёрдамида ҳодпсалариинг тазйиқларидан халос бўла олади. "Таваккалту ъаллаллоҳ", дейди, ҳаёт кемасида комил ишонч ила ҳодисаларнинг буюк тоғлар каби тўлқиилари ичида сайр этади. Бутун оғирликларини Қодири Мутлақнинг қудрат қўлига омонат топширади, роҳат ила дунёдан ўтади, барзоҳда истироҳат қилади. Сўнгра абадий саодатга кириш учун жаннат сари уча олади. Йўқса, таваккул қилмаса, бу дунёнинг оғирликлари уни учмоғига эмас, балки асфали софилинга тортади. Демак, имон тавҳидни, тавҳид таслимни, таслим таваккулни, таваккул эса, икки дунё саодатини келтириб чиқаради.
Фақат, янглиш англама. Таваккул сабабларни бутунлай рад қилиш дегани эмасдир, балки уларни қудрат қўлининг пардаси деб билиб, унга риоя этиш, сабабларни ўринлатишни эса, дуои феълийнинг бир тури деб қабул қилиш билан бирга, мусаббаботни ёлғизгина Жаноби Ҳақдан исташ ва натижаларни Ундан деб билиш ва Унга миннатдор бўлиш демакдир.