ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 12
(1-96)

Хуллас, эй таваккулсиз инсон! Сен ҳам бу одам каби ақлингни бошингга ол, таваккул қил. Токи коинотнинг тиланчилигидан ва ҳар ҳодисанинг қаршисида титрашдан ва худфурушликдан ва масхараликдан ва ухровий шақоватдан ва дунёвий тазйиқларнинг исканжасидан қутуласан...

§ Тўртинчи нуқта. Имон инсонни инсон этади. Балки инсонни султон этади. Шундай экан, инсоннинг асл вазифаси имон ва дуодир. Куфр эса инсонни ғоятда ожиз бир жонивор ҳайвон этади.

Бу масаланинг мингларча далиллари орасида фақат ҳайвон ва инсоннинг дунёга келишидаги фарқларнинг ўзи у масала учун очиқ бир далилдир. Ва бир қатъий бурҳондир. Ҳа, инсоният имон ила инсоният бўлганини инсон билан ҳайвоннинг дунёга келишидаги фарқлари кўрсатиб туради. Чунки ҳайвон дунёга келган вақтида худди бошқа бир оламда камолга етгандек, истеъдодига кўра мукаммал бўлиб келади, яъни, юборилади. Ё икки соатда, ё икки кунда ва ёки икки ойда бутун ҳаётий шароитини ва коинот билан бўлган муносабатини ва ҳаётининг қонунларини ўрганади. Малака соҳиби бўлади.

Аудио мавжуд эмас