ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 13
(1-96)

Инсоннинг йигирма йилда қозонадиган ҳаётий иқтидорини ва амалий малакасини чумчуқ ё ари каби бир ҳайвон йигирма кунда ўрганади, яъни унга илҳом қилинади. Демак, ҳайвоннинг асл вазифаси ўрганиш. билан камолга етмоқ эмасдир. Ва маърифат қозониб тараққий этмоқ эмасдир ва ожизлигини кўрсатиб мадад истамоқ ё дуо қилмоқ эмасдир. Балки унинг вазифаси истеъдодига кўра таъаммулдир, амрни бажаришдир, феълий убудийятдир.

Инсон эса, дунёга келишидан бошлаб ҳар нарсани ўрганишга муҳтож ва ҳаёт қонунларига нисбатан жоҳил, ҳатто йигирма йилда тамоман ҳаёт шароитини ўрганолмайди. Балки умрининг охирига қадар ўрганишга муҳтож. Ҳам ғоят ожиз ва заиф бир суратда дунёга юборилиб, бирикки йилда фақатгина оёққа тура олади. Фақатгина, ўн беш йилда зарар ва манфаатнинг фарқига етади. Башарий ҳаётнинг ёрдами ила фақатгина манфаатларини жалб эта ва зарарлардан сақлана олади.Демакки, инсоннинг фитрий вазифаси таълим билан камолга етишдир. Дуо билан убудийятдир.

Аудио мавжуд эмас