ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 24
(1-96)

Хуллас, эй инсон! Агар ёлғиз Унга қул бўлсанг, бутун махлуқотнинг устида бир мавқе қозонасан. Агар Унга қулликдан бош тортсанг, ожиз махлуқотга залил бир қул бўласан. Агар ўзлигингга ва иқтидорингга ишониб, таваккул ва дуони ташлаб, такаббур ва даъвога юз тутсанг, у вақт яхшилик ва ижод жиҳатида ари ва чумолидан ҳам паст, ўргимчак ва пашшадан ҳам заиф бир ҳолатга тушасан. Ёмонлик ва тахриб жиҳатида тоғдан ҳам оғир, вабодан ҳам зарарли бўласан.

Ҳа, эй инсон! Сенда икки жиҳат бор:

Бири - ижод ва вужуд ва хайр ва мусбат ва феъл жиҳатидир.

Бошқаси - тахриб, адам, шарр, нафиъ инфиъол жиҳатидир.

Биринчи жиҳат туфайли аридан, чумчуқдан ҳам паст, пашшадан, ўргимчакдан ҳам заифсан.

Иккинчи жиҳат туфайли тоғ, ер, кўклардан ўзасан. Улар кўтаришдан оғринган ва ожизлик қилган юкларини кўтарасан, уларга қараганда кенг ва буюк бир ўрин оласан.

Аудио мавжуд эмас