ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 28
(1-96)

ҳаёт нуқтаи назаридан қаралганда, дарҳол сўнувчи бир шуъла ва умр нуқтаи назаридан қаралганда, зудлик-ла ўтгувчи қисқа муддат ва мавжудийят ҳолати нуқтаи назаридан қаралганда, тезда чиригувчи бир жисмдир. Шу ҳоли ила баробар коинотнинг табақаларига ёйилган ҳадсиз навъларнинг, ҳисобсиз фардларидан ҳам нозик, заиф бир фард сифатида билинмоқда.

Иккинчи важҳ эътибори ила ва, хусусан, убудийят қаршисида бўлган ожиз ва фақирлиги жиҳатидан ғоят буюк ўрни бордир. Ғоят катта бир аҳамияти топилмоқда, чунки Фотирий Ҳакийм инсоннинг маънавий моҳиятига ниҳоясиз азим бир ожизлик ва ҳадсиз жасим бир фақирликни жойлаштиргандир. Токи ул инсон қудрати чексиз бир Қодирий Роҳийм ва бойлиги ниҳоясиз бир Ғаниййи Карийм бўлган бир Зотнинг ҳадсиз тажаллийларини ўзида жамлаган кенг бир ойна бўлсин.

Ҳа, инсон шундай бир уруғга ўхшайдики, у уруғга токи у тупроқ остида ишлаб, тор оламдан чиқиб, кенг бўлган ҳаво оламига кириб, истеъДод лисони ила Холиқидан бир дарахт бўлмоғини сўраб, ўзига лойиқ бир камол топиши учун қудратдан маънавий ва аҳамиятли жиҳозот ва қадардан нозик ва қийматли дастур берилгандир.

Аудио мавжуд эмас