ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 34
(1-96)

Учинчи Ҳикмат. Инсон феъл ва амал жиҳатидан ва моддий саъй эътибори билан бир ҳайвондир, ожиз бир махлуқдир. Унинг у жиҳатдаги тасарруфот ва мулкдорлик доираси шу қадар тордики, қўлини узатса, унга етиша олади. Х,атто ўз тизгинини инсоннинг қўлига бериб қўйган уй ҳайвонлари ҳам инсоннинг заиф ва ожиз ва танбаллигидан унчамунча ҳисса олгандирларки, ёввойи турдошларига қиёс қилинса, турларида ораларида катта фарқ кўринади. Масалан, уй ҳайвонлари бўлган эчки ва ҳўкиз билан ёввойи эчки ва ҳўкиз орасидаги фарқ каби.

Лекин у инсон инфиъол ва қабул ва дуо ва савол жиҳатидан бу дунё карвонсаройида азиз бир йўлчидир. Ва ниҳоясиз раҳмат хазиналарини унга очган шундай бир Кариймнинг меҳмони бўлгандир. Ва унга ҳадсиз, мислсиз гўзал маснуотини ва хизматкорларини мусаххар қилган.Ва ул меҳмоннинг таназзуҳи ва томошаси ва фойдаланиши учун шундай катта бир ажиб жойни муҳайё этгандирки, у жойнинг нисфи қутри, яъни, марказдан муҳит чизигига қадар ораси кўзнинг кесган миқдори, балки хаёлнинг етган еригача кенг ва узоқдир.

Аудио мавжуд эмас