ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 33
(1-96)

Устида "Саид" исмини кўрдим. Қизиқишим уйғонди. Яна диққат қилдим. Устида суратимни кўраётгандек бўлдим. Камоли таажжубимдан бақириб юбордим, ақлим бошимга келди. Ўзимни билдим.

Хуллас, бу хаёлий воқеани сенга таъбир этайин. Аллоҳ хайрли қилсин.

У шаҳар - башариятнинг ижтимоий ҳаётидир. Ва инсониятнинг маданият шаҳридир. У саройларнинг ҳар бири - бир инсондир. Ул сарой аҳли эса - инсондаги кўз, қулоқ, қалб, сир, руҳ, ақл каби сезимлар ва нафс, ҳаво, қувваи шаҳавийя ва қувваи ғазабийя каби нарсалардир. Ҳар бир инсонда ҳар бир сезимнинг айри-айри убудийят вазифаси, айри-айри лаззатлари, аламлари бор, Нафс ва ҳаво, қувваи шаҳавийя ва газа-бийя бир дарюзабон ва ит ҳукмидадирлар.

Хуллас, у юксак туйғуларни нафс ва ҳавога бўйинсундириш ва асл вазифаларини унуттириш, албатта, маҳв бўлишдир, тараққий эмасдир. Бошқа жиҳатларни сен таъбир қила олишинг мумкин.

Аудио мавжуд эмас