ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 51
(1-96)

Яна кўрурки, бир Робби Роҳийм раҳматининг гўзал мевалари ила ўзини севдиришни истаяпти. Бунга жавобан у ҳам Унга қаттиқ муҳаббати ва хусусий ибодати билан ўзини Унга севдиради.

Яна кўрадики, бир Мунъими Карийм моддий ва маънавий неъматларнинг лазизлари билан уни парвариш қилади. У ҳам унга жавобан фъели, ҳоли, сўзи ва ҳатто, қўлидан келса, бутун туйғулари ва аъзолари билан шукр ва ҳамду сано айтади.

Яна кўрурки, бир Жалийли Жамийл бу мавжудотнинг оиналарида кибриё ва камолини, жалол ва жамолини изҳор этиб, диққат назарини жалб этмоқда. У ҳам Унга жавобан "Аллоҳу Акбар, Субҳаналлоҳ", деб камтарлик ичра, ҳайрат ва муҳаббат ила сажда қилади.

Яна кўрадики, бир Ғаниййи Мутлақ чексиз саховат билан ўзининг ниҳоясиз бойлигини, хазиналарини кўрсатмоқда.

Аудио мавжуд эмас