ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 49
(1-96)

Натижаи калом шуки, сен агар нафс ва шайтонни тингласанг, асфоли софилинга тушасан. Агар Ҳақ ва Қуръонни тингласанг, аълои ъиллиййинга чиқиб, коинотнинг бир гўзал тақвими бўлурсан.

Бешинчи Ҳикмат. Инсон бу дунёга бир маъмур ва меҳмон қилиб юборилган. Унга кўп аҳамиятли истеъдод берилган. Ва у истеъдодларга яраша аҳамиятли вазифалар унга омонат қилиб топширилган ва инсонни у ғояга ва у вазифаларга ишлаттириш учун қаттиқ ташвиқ ва даҳшатли таҳдидлар қилинган. Биз бошқа ерда изоҳ этган инсоният ва убудийят вазифасининг асосларини бу ерда хулосалаймиз. Токи "Аҳсани Тақвим"нинг сири англашилсин. Хуллас, бу оламга келган инсоннинг икки хил убудийяти бордир:

Бир хили - унинг гойибона шаклдаги бир убудийяти, бир тафаккури бор.

Иккинчи хили - ҳозирона мухотаб шаклидаги бир убудийят бир муножоти бордир.

Биринчиси - коинотда кўринган Салтанати Рубубийятни итоаткорона тасдиқ этиб, унинг камолоти ва яхшиликларига бўлган ҳайратона назоратидир.

Аудио мавжуд эмас