Яна, Илоҳий, Қудсий Исмларнинг нақшларидан иборат бўлган мислсиз гўзал санъатларни бир-бирларининг ибрат назарларига кўрсатиб, даллоллик ва жарчилик қилмоқ;
яна, ҳар бири биттадан яширин маънавий хазина ҳукмида бўлган Раббоний Исмларнинг жавҳарларини идрок тарозусида тортиб қалбан тақдирли бир қиймат бермоқ;
яна, қудрат қаламининг мактублари ҳукмида бўлган мавжудот саҳифаларини, Ер ва Осмон япроқларини мутолаа этиб, ҳайратона тафаккур қилмоқ;
яна, бу мавжудотдаги зийнатларни ва латиф санъатларни ёқтириб томоша қилиш билан уларнинг Фотири Зулжамолининг маърифатига муҳаббат изҳор этмоқ ва уларнинг Сониъи Зулкамолининг ҳузурига чиқишга ва илтифотига эришишга бир иштиёқдир.
Иккинчиси - асардан муассирга ўтадиган ҳузур ва хитоб мақомидир. Кўрадики, бир Сониъи Зулжалол ўз санъатининг мўъжизалари ила ўзини таниттиришни ва билдиришни истаяпти. Бунга у ҳам имон билан, маърифат билан жавоб қилади.