ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 48
(1-96)

Чунки сен чиндан ҳам нафсинг ва суратинг эътибори ила ҳеч нарса бўлмасанг ҳам, вазифа ва мартаба жиҳатидан бу ҳашаматли коинотнинг диққатли бир томошабини, бу ҳикматли мавжудотнинг балоғатли бир нотиқ лпсони ва бу олам китобининг онгли бир мутолаачиси ва тасбиҳ этаётган бу махлуқотнинг ҳайратли бир кузатувчиси ва ибодат этаётган бу маснуотнинг ҳурматли бир устабошиси ҳукмидасан.

Ҳа, эй инсон! Сен наботий жисмониятинг ва ҳайвоний нафсинг жиҳатидан кичик бир жузъ, ҳақир бир жузъий, фақир бир махлуқ, заиф бир ҳайвонсанки, ҳамма даҳшатли ўткинчи мавжудотнинг тўлқинлари ичра чайқалиб кетмоқдасан. Лекин Илоҳий муҳаббат зиёсини ўз ичига олган имон нури билан мунаввар бўлган Исломиятнинг тарбияси-ла камолга етган инсонийлик жиҳатидан абдийят ичра бир султонсан. Ва жузъиятинг ичра бир куллийсан, кичиклик ичра бир оламсан. Ва ҳақорат ичра мақоминг шундай буюк ва назорат доиранг кенг бўлган бир нозирсанки: "Менинг Робби Роҳиймим дунёни менга бир хона қилди. Ой ва қуёшни ул хонамга бир чироқ, баҳорни бир даста гул ва ёзни бир неъмат дастурхони, ҳайвонни менга хизматкор этиб, набототни у хонамнинг зийнатли лавозимоти қилгандир", деб айта оласан.

Аудио мавжуд эмас