ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 45
(1-96)

Фақат баъзи вақт лисони ҳол дуоси туфайли ҳосил бўлган бир матлубини янглиш ҳолда ўз иқтидоридан деб билади, холос.

Масалаи, товуқ боласининг заифлигида бир куч борки, шу куч товуқни арслонга ташлантиради. Дунёга янги келган арслоннинг боласи у ваҳший ва оч арслонни (онасини) ўзига мусаххар этиб, уни оч қолдириб, ўзи эса тўқ бўлади. Мана, диққат қилинадиган нуқта - заифликдаги бир қуъват ва томоша қилишга муносиб бўлган бир жилваи раҳмат...

Бу шундайки, нозли бир бола йиғлаш ё исташ ва ё ҳазин ҳоли билан ўзи истаган нарсаларига шундай муваффақ бўлур ва шундай қуъватлилар унга тобеъ бўлурларки, у нарсаларнинг мингдан бирига минг бора қувватли бўлганда ҳам ўзи етиша олмас эди. Демак, заифлик ва ожизлик ўзларига нисбатан шафқат ва ҳимоятни ҳаракатга келтиргани учун жажжигина бармоғи билан қаҳрамонларни ўзига тобеъ этади.

Аудио мавжуд эмас