ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 42
(1-96)

Акс ҳолда, беш тийин ўрнига қўлингнинг тилиниши оқибатида юз тийинга зарар қиласан. Унинг устига, жазоси бор. Изнсиз узолмайсан.

Сиқилганимдан, қачон тунел битаркан, дея бирдан бошимни чиқариб, олдинга қарадим. Кўрсам, тунел эшиги ўрнига жуда кўп туйнуклар кўринмоқда. Рўпарамда бир туйнук кўрдим. Икки тарафига икки мозор тоши тикилмиш. Қизиқувчанлик ила диққат қилдим. У мозор тошида катта ҳарфлар билан "Саид" исми ёзилганини кўрдим. Таассуф ва ҳайратимдан "Эй, воҳ" деб юбордим. Бирдан у карвонсарой эшигида менга насиҳат этган зотнинг овозини эшитдим. Деди:

- Ақлинг бошингга келдими? Дедим:

- Ҳа, келди, лекин қувватим қолмади, чорасизман.

Деди:

- Тавба қил, таваккул қил.

Аудио мавжуд эмас