ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 44
(1-96)

Ул тиканли чечаклар ва мевалар эса - ношаръий лаззатлардир. Ва ҳаром этилган нафсоний ўйинкулгилардирки, одам улар билан машгул бўларкан, булар бир кун тугайди, деган тасаввурдан пайдо бўлган алам, қалбни қонатади. Айрилиги билан парчалайди. Жазони ҳам чектиради. Поезд хизматчиси: "Беш тийин бер, улардан истаганингча бераман", деб айтган эди. Унинг таъбири будирки, инсоннинг ҳалол саъйи ила, шаръий доирада кўрган завқлари, лаззатлари кайф учун кифоядир. Ҳаромга киришга эҳтиёж қолдирмайди. Бошқа қисмларни сен таъбир эта олурсан.

Тўртинчи Ҳикмат. Инсон бу коинот ичида жуда нозик ва нозанин бир болага ўхшайди. Заифлигида буюк бир қувват ва ожизлигида буюк бир қудрат бордир. Чунки ул заифликнинг қуввати ила ва ожизликнинг қудрати ила бу мавжудот унга мусаххар бўлгандир. Агар инсон заифлигини англаб, сўзи, ҳоли, ҳаракати ила дуо қилса ва ожизлигини билиб, мадад тиласа, бу тобеълик шукрини адо қилиш билан бирга, матлубига шундай муваффақ бўлур ва мақсадлари унга шундай тобеъ бўлурки, зотий иқтидорининг ўзи билан унинг юздан бирига ҳам муваффақ бўлолмас эди.

Аудио мавжуд эмас