ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 46
(1-96)

Энди, шундай бир бола, у шафқатни инкор ва у ҳимоятни иттиҳом этиб, аҳмоқона бир ғурур билан: "Мен ўз кучим билан буларни ўзимга бўйинсундирмоқдаман", деб айтса, албатта, бир тарсаки еяжакдир.

Шунингдек. инсон ҳам Ҳолиқининг Раҳматини инкор ва ҳикматини иттиҳом этадиган бир тарзда куфрони неъмат маъносида Қорун каби

ъни, "Мен ўз илмим ила, ўз иқтидорим ила эришдим", деб айтса, албатта, азоб тўқмоғига ўзини дучор қилади. Демак, шу кўриниб турган салтанати инсоният ва тараққиёти башарийя ва камолоти маданият жалб билан эмас, галаба билан эмас, жидол билан эмас, балки заифлиги учун унга мусаххар этилган, ожизлиги учун унга кўмак қилинган, фақирлиги учун унга эҳсон этилган, илмсизлиги учун унга илҳом қилинган, эҳтиёжи учун унга икром этилган.

Ва у салтанатнинг сабаби қувват ва илмий иқтидор эмас, балки Раббоний шафқат ва раъфат ва Илоҳий Раҳмат ва Ҳикматдирки, нарсаларни унга тобеъ этгандир.

Аудио мавжуд эмас