ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 47
(1-96)

Ҳа, кўзсиз бир чаён ва оёқсиз бир илон каби махлуқртга мағлуб бўлган инсонга бир кичик қуртдан ипакни кийдирган ва заҳарли бир қўнгиздан асални едирган нарса у инсоннинг иқтидори эмас, балки заифлиги учун Робби томонидан таъмин этилган тобеълик ва Раҳмоний икромдир.

Эй инсон! Модомики ҳақиқат шундай экан, ғурурни ва худбинликни от. Улуҳийят даргоҳида ожизлигинг ва заифлигингни мадад лисони билан. фақирлигини ва ҳожатингни тазарру ва дуо лисони билан эълон қил ва банда бўлганингни кўрсат. Ва

дегин, юксал.

Лекин: "Мен ҳеч нарса эмасман. қандай аҳамиятим борки, бу коинот бир Ҳакийми Мутлақ тарафидан менга қасддан мусаххар этилсин, мендан бир куллий шукр истанилсин?" демагин.

Аудио мавжуд эмас