Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 122
(1-281)

Агар бу икки ўзаро қарама-қарши турган кучлар бир хил даражада бўлса эди, унинг таъмирида мўъжизаворий муваффақият ва футуҳот кўрилар эди. Жумладан: Ҳаёти ижтимоияни идора этадиган энг муҳим асос бўлмиш ҳурмат ва марҳамат жуда издан чиқиб кетган. Баъзи ерларда ғоят аламли, бечора кекса падар ва волидаларга нисбатан даҳшатли натижалар беряпти. Жаноби Ҳаққа шукрки-, "Рисолаи Нур" бу мудҳиш тахриботга қарши кирган ерларда муқовамат этяпти, тузатяпти.

Садди Зулқарнайннинг тахриби билан яжуж ва маъжужларнинг дунёни фасодга тўлдириши каби, шариати Муҳаммадия (с.а.в.) бўлмиш садди Қуръонийнинг тазалзули билан ҳам, яжуж ва маъжуждан баттар мудҳиш бир тарзда, ахлоқда ва ҳаётда зулматли бир бебошлик ва зулмли бир динсизлик фасодга ва ифсодга бошлайди.

"Рисолаи Нур" шогирдларининг бундай бир ҳодисада маънавий мужоҳидалари, саҳобалар замонидаги каби, оз амал ила ғоят кўп буюк савобга ва амали солиҳага сабаб бўлади, иншааллоҳ.

Аудио мавжуд эмас