Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 121
(1-281)

Ҳам, оз бир амали солиҳ бу оғир шароит ичида кўп ҳукмидадир.

Ҳам, тақво ичида бир нави амали солиҳ бор. Чунки бир ҳаромнинг тарки вожибдир. Бир вожибни адо этишда кўп суннатларнинг савоби бор. Ҳозиргидай замонларда, мингларча гуноҳ атрофдан ҳужум этиб турган пайтларда салгина ўзини тортиш ила - оз бир амал ила юзларча гуноҳни тарк этган, юзларча вожиб ишлаган бўлади. Бу аҳамиятли нуқта: ният ила, тақво номи-ла, гуноҳдан ўзини тортиш қасди ила манфий ибодатдан келадиган аҳамиятли аъмоли солиҳадир.

"Рисолаи Нур" шогирдларининг бу замонда энг муҳим вазифалари тахриботга ва гуноҳларга қарши тақвони асос тутиб ҳаракат қилишдир. Модомики ҳар дақиқада ҳозирги ижтимоий ҳаёт тарзида юзларча гуноҳ инсонга қарши келаётган экан, албатта, тақво ила ва гуноҳдан қочиш нияти ила юзларча амали солйҳ ишланган ҳисобланади. Маълумдирки, бир одам бир кунда хароб этган саройни йигирма одам йигирма кунда қура олмайди. Ва бир одамнинг тахриботига қарши йигирма одам ишламоғи лозим келади. Шундай экан, ҳозир минглар тахриботчига муқобил "Рисолаи Нур" каби бир таъмирловчининг бу даража қарши туриши ва таъсироти ўта хориқодир.

Аудио мавжуд эмас