Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 118
(1-281)

("Маснавийи Нурия"дан)

Учинчи рамз: Эй инсон! Фотири Ҳакийм сенинг моҳиятингга жойлаган энг ғаройиб бир ҳолат шудирки, баъзан дунёга сигмай қоласан. Зиндонда нафаси қайтган одам каби, "Уф! Уф!" деб бу дунёдан ҳам кенгроқ бир ер истаганинг ҳолда, зарра қадар бир иш, бир хотира, бир дақиқанинг ичига сигаётирсан. Улкан дунёга сигмаган қалб ва фикринг у заррачага сигади. Энг шиддатли ҳиссиётинг-ла у дақиқачада, у хотирачада кезасан.

Ҳам, сенинг моҳиятингга шундай маънавий жиҳозот ва латоиф берганки, баъзилар дунёни ютса ҳам, қорни тўймайди, баъзилари бир заррани ичига ўрнаштиролмайди. Бош бир ботмон тошни кўтаргани ҳолда, кўз бир соч толасини кўтара олмайди. Шунга ўхшаб, у латифа бир соч толасидек оғирликка, яъни, ғафлат ва залолатдан келувчи арзимас бир ҳолатга чидай олмайди. Ҳатто баъзан сўнади ва ўлади.

Модомики ҳол шундай экан, ҳазар қил, қадамингни ўйлаб бос, ботиб кетишдан қўрқ! Бир луқма, бир калима, бир дон, бир ламъа, бир ишоратда, бир ўпмоқда ботма! Дунёни ўзига сигдирадиган бутун латоифингни унга чўктирма! Чулки шундай кичик нарсалар борки, ғоят катта нарсаларни бир жиҳатда юта олади.

Аудио мавжуд эмас