Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 119
(1-281)

Мисол учун, кичкина бир шиша парчасига юлдузлари билан бирга осмон ҳам сигади ва унда ғарқ бўлади. Тариқдек келадиган кичик қувваи ҳофизангга сенинг саҳифаи аъмолингнинг аксари ва саҳифаи умрингнинг кўп қисми бемалол жойлашади, худди шунингдек, кўп майда нарсалар борки, каттакатга ашёни бир жиҳатда ичига ютади, қамраб олади.

("Қастамўну лоҳиқаси"дан)

"Рисолаи Нур" талабаларидан бир ёш ҳофиз кўп одамлар қатори шундай деди: "Менда унутувчанлик хасталиги кучайиб кетяпти, нима қилсам бўлади?" Дедим: "Мумкин қадар номаҳрамга назар солма. Чунки ривоят бор, Имоми Шофъий (р.а.): "Ҳаромга назар нисён беради", деган эди.

Ҳа, аҳли Исломда назари ҳаром зиёдалашган сари ҳавасоти нафсония ҳаяжонга келиб, вужудида суиистеъмолот ила исрофга киради. Ҳафтада бир неча марта ғуслга мажбур бўлади. Қувваи ҳофизасига заифлик шундан келади.

Ҳа, бу асрда очиқ-сочиқлик туфайли, хусусан, бу иссиқ ўлкада у суи назарни суиистеъмол этишдан оммавий бир унутувчанлик хасталиги юзага келяпти. Ҳар ким, жузъийкуллий, шу шикоятдадир.

Хуллас, шу оммавий хасталикнинг кўпайиши билан Ҳадиси шариф берган мудҳиш бир хабарнинг таъвили алоқали кўриняпти. Марҳамат қилганки: "Охир замонда ҳофизларнинг кўксидан Қуръон назъ этилади, чиқади, унутилади". Демак, бу хасталик даҳшатди тус олади, ҳифзи Қуръонга тўсиқ қўйилади ва булар у ҳадиснинг таъвилини кўрсатади.

Аудио мавжуд эмас