Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 136
(1-281)

Ҳамда Қуръоннинг ҳақиқати дейдики: "Эй мўмин! Узингдаги ниҳоятсиз муҳаббат қобилиятини чиркин ва нуқсон ва шаррли ва сенга зарарли бўлган нафси амморангга берма. Уни маҳбуб ва унинг ҳавасини ўзингга маъбуд деб қабул этма. Балки ўзингдаги у ниҳоятсиз муҳаббат қобилиятини ниҳоятсиз бир муҳаббатга лойиқ, ҳам сенга ниҳоятсиз эҳсон эта оладиган, ҳам алоқадар бўлганинг ва уларнинг саодатлари-ла масъуд бўлганинг ҳамм зотларни эҳсоноти-ла бахтиёр этаётган, ҳам ниҳоятсиз камолотли, ҳам истиқболда сени ниҳоятсиз масъуд этадиган ҳам ниҳоятсиз қудсий, улвий, пок, қусурсиз, нуқсонсиз, заволсиз жамол соҳиби бўлган ва бутун исмлари ниҳоят даражада гўзал бўлган, ҳар исмида ғоят кўп анвори ҳусн ва жамол топиладиган, Жаннат бутун гўзалликлари ва неъматлари-ла Унинг жамоли раҳматини ва раҳмати жамолини кўрсатадиган, бутун коинотнинг севимли ва севилган барча ҳусн ва жамоли, маҳосин ва камолоти Унинг жамолига ва камолига ишорат этадиган ва белгиси бўлган бир Зотни маҳбуб ва маъбуд деб қабул эт!.."

Ҳам, яна дейди: "Эй инсон! Унинг асмо ва сифотига оид муҳаббати истеъдодини бошқа бебақо мавжудотга берма, бефойда махлуқотга улашма. Чунки осор ва махлуқот фонийдирлар.

Аудио мавжуд эмас