Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 140
(1-281)

Ал-жавоб: "Тўрт Нуқта"ни тингла.

§ Биринчи Нуқта: Муҳаббат гарчи ихтиёрий бўлмасада, унинг юзи бир маҳбубдан бошқа бир маҳбубга ихтиёр билан кўчиши мумкин. Масалан, бир маҳбубнинг хунуклигини кўрсатиш билан ва ёхуд муҳаб-батга ҳақиқий лойиқ бўлган бошқа бир маҳбубга парда ёки ойина эканлигини кўрсатиш билан муҳаббатнинг юзи мажозий маҳ-бубдан ҳақиқий маҳбубга ўгирилиши мумкин.

§ Иккинчи Нуқта: Сайлаган севиклиларингни "севма" демаймиз. Балки уларни "Жаноби Ҳақ учун ва Унинг муҳаббати номидан сев", деймиз. Масалан, лазиз таомларни, гўзал меваларни Жаноби Ҳақнинг эҳсони, Раҳмони Роҳиймнинг инъоми сифатда севмак "Раҳмон" ва "Мунъим" исмларини севмакдир. Ҳам маънавий бир шукрдир. Бу муҳаббат фақат нафс учун бўлмаганини, Раҳмон номидан бўлганини машруъ доирада қаноаткорона қозониш ва мутафаккирона, муташаккирона ейиш кўрсатади.

Ҳам, падар ва волидани шафқат ила тажҳиз этган, сени уларнинг марҳаматли қўллари-ла тарбия қилдирган ҳикмат ва раҳмат учун уларга кўрсатилажак ҳурмат ва муҳаббат Жаноби Ҳақнинг муҳаббатига оиддир.

Аудио мавжуд эмас