Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 142
(1-281)

Ва фарзандларини Зоти Роҳийми Кариймнинг ҳадялари экани учун камоли шафқат ва марҳамат ила севиш ва муҳофаза этиш ҳам Ҳаққа оиддир. Ва бу муҳаббат Жаноби Ҳақ учун эканини кўрсатадиган аломат шуки, вафот этганларида сабр ила шукр қилмоқдир, маъюсона фарёд қилмасликдир. "Холиқимнинг менинг назоратимга берган севимли бир махлуқи эди, бир мамлуки эди. Энди ҳикмати тақозо этиб, мендан олди, янада яхши бир ерга кўчирди. Менинг у мамлукда зоҳирий бир ҳиссас бўлса, минг ҳисса унинг Холиқига оиддир. Ал-ҳукму Лиллаҳ", деб таслим бўлишдир.

Ҳам, дўст ва аҳбоб, агар улар иймон ва амали солиҳ сабабидан Жаноби Ҳақнинг дўстлари бўлсалар, "ал-ҳуббу филлаҳ" сиррига кўра, у муҳаббат ҳам Ҳаққа оиддир.

Ҳам, рафиқаи ҳаётингни раҳмати Илоҳийянинг мунис, латиф бир ҳадяси сифатида сев ва муҳаббат кўрсат. Аммо тез бузиладиган .ҳусни суратига муҳаббатингни боғлама. Балки аёлнинг энг жозибадор, энг тотли гўзаллиги аёлларга хос бир латофат ва назокат ичидаги ҳусни сийратдир. Энг қийматдор ва энг ширин жамоли эса, улвий, жиддий самимий, нуроний шафқатидир. Шу жамоли шафқат ва ҳусни сийрат охир ҳаётига қадар давом этади, зиёдалашади.

Аудио мавжуд эмас