Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 143
(1-281)

Ва у заифа, латифа махлуқнинг ҳуқуқи ҳурмати у муҳаббат-ла муҳофаза қилинади. Йўқса, ҳусни суратнинг заволи-ла, энг муҳтож бўлган бир пайтида, бечора бу ҳаққидан ай-рилади.

Ҳам, анбиё ва авлиёни севмак, Жаноби Ҳақнинг мақбул бандаси бўлиш жиҳати-ла, Жаноби Ҳақ номидан ва У учундир. Шу нуқтаи назардан, бу муҳаббатда Унга оиддир.

Ҳам, ҳаётни Жаноби Ҳақ инсонга ва сенга берган энг қийматдор ва ҳаёти боқияга эриштирадиган бир сармоя ва бир дафина ва боқий камолотнинг жиҳозотини ўзида жамлаган бир хазина сифатида севмак, муҳофаза этмак, Жаноби Ҳақнинг хизматида истехдом этмак - бу муҳаббат ҳам бир жиҳатда Маъбудга оиддир.

Ҳам, ёшликнинг латофатини, гўзаллигини Жаноби Ҳақнинг латиф, ширин, гўзал бир неъмати нуқтаи назаридан истеҳсон этмак, севмак, ҳусни истеъмол этмак - бир нави шокирона муҳаббати машруъадир.

Ҳам, баҳорни Жаноби Ҳақнинг нуроний исмларининг энг латиф, гўзал нақшларининг саҳифаси ва Сонеъи Ҳакиймнинг антиқа санъатининг энг музайян ва шаъшаали бир машҳари санъати сифатида мутафаккирона севмак Жаноби Ҳақнинг исмларини севмакдир.

Аудио мавжуд эмас