Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 144
(1-281)

Ҳам, дунёни охиратнинг экинзори ва Асмои Илоҳийянинг ойинаси ва Жаноби Ҳақнинг мактуботи, муваққат бир меҳмонхонаси жиҳатида севмак - нафси аммора аралашмаслик шарти ила - Жаноби Ҳаққа оид бўлади.

Ал-ҳосил: Дунёни ва ундаги махлуқотни маънои ҳарфи-ла сев. Маънои исми-ла севма. "Нақадар гўзал яратилган!" де. "Нақадар гўзалдир!" дема. Ва қалбинг ботинига бошқа муҳаббатларнинг киришига йўл берма. Чунки қалбнинг ботини ойинаи Сомаддир ва Унга махсусдир.

де.

Хуллас, ..ўзимиз сайлаган жами муҳаббатлар агар шу суратда бўлса, ҳам аламсиз бир лаззат беради, ҳам бир жиҳат-ла заволсиз бир висолдир. Ҳам Муҳаббати Илоҳийяни зиёдалаштиради, ҳам машруъ бир муҳаббатдир. Ҳам айни лаззат бир шукрдир. Ҳам айни муҳаббат бир фикрдир.

Масалан: Дейлик, бир подшоҳи олий (Ҳошия) сенга бир олма эҳсон этса, у олмада икки муҳаббат ва икки лаззат бор. Бири: у олма олма бўлгани учун севилади ва олмага хос ва олма нисбатида бир лаззат бор. Бу муҳаббат подшоҳга оид эмас.

Аудио мавжуд эмас