Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 147
(1-281)

Ва "Алҳамду лиллаҳи ъала Роҳманийятиҳи ва ъала роҳиймийятиҳи" шукронаси на қадар ўринли эканини англарсан.

Ҳам, сен алоқадор бўлган, паришонийятлари сенга таъсир қиладиган бир нави уйинг ва уйингдаги мавжудот, сенинг у уйингнинг улфат лавозимоти ва севимли музаййиноти ҳукмидаги дунёни ва ичидаги махлуқотни камоли ҳикмат ила танзим ва тадбир ва тарбия этиб турган зотнинг "Ҳакийм" исмига ва "Мураббий" унвонига руҳинг на қадар муҳтож, на қадар муштоҳ эканини, диққат қилсанг, англайсан. Ҳам, сен алоқадор бўлган ва заволлари-ла сенга алам берган бутун инсонларни ўлаётган чоқларида йўқлик зулумотидан қутқариб, бу дунёдан ҳам гўзал бир ерга жойлаштираётган бир зотнинг "Ворис" ва "Боис" исмларига, "Боқий" ва "Карийм" ва "Муҳйи" ва "Муҳсин" унвонларига руҳинг на қадар муҳтож эканини, диққат қилсанг, англайсан.

Хуллас, инсоннинг моҳияти улвий, фитрати жомиъ бўлганидан, мингларча анвои ҳожот ила минг бир Асмои Илоҳийяга ва ҳар бир исмининг кўп мартабаларига фитратан муҳтождир. Музоаф (устма-уст) эҳтиёж - иштиёқдир. Музоаф иштиёқ - муҳаббатдир. Музоаф муҳаббат эса - ишқдир. Руҳнинг такомилотига қараб муҳаббат мартабалари маротиби асмога кўра инкишоф этади. Бутун асмога муҳаббат хам муҳаббати зотияга айланади, чунки у асмо Зоти Зулжалолнинг унвонлари ва жилваларидир.

Аудио мавжуд эмас