Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 145
(1-281)

Балки ҳузури олийда у одмани оғзига олиб еган одам подшоҳни эмас, олмани севади ва нафсига муҳаббат этади. Баъзан шундай бўладики, подшоҳ у нафспарварона муҳаббатни қадрламайди. Ундан нафратланади. Ҳам, олма лаззати жузъийдир, ҳам завол топади. Олмани еб бўлингач, у лаззат ҳам кетади, бир таассуф қолади.

Ҳошия. Бир вақтлар икки қабила раиси бир подшоҳнинг ҳузурига кирганлар ва айни вазиятда бўлганлар

Иккинчи хил муҳаббат эса, олма ичидаги, олма ила кўрсатилган илтифототи шоҳонадир. "Бу олма илтифототи шоҳонанинг намунаси ва мужассамидир", дея уни бошига кўтарган одам подшоҳни севишини изҳор этади. Ҳам илтифотнинг рамзи бўлган у мевада шундай бир лаззат борки, минг олма берадиган лаззатдан ҳам устундир. Мана шу лаззат айни шукрондир. Бу муҳаббат подшоҳга нисбатан ҳурматли бир муҳаббатдир.

Худди шу мисолдаги каби, бутун неъматларга, меваларга зотлари учун (маънои исми-ла) муҳаббат қўйилса, фақат моддий лаззатлари-ла ғофилона лаззатланилса, бундай муҳаббат нафсонийдир.

Аудио мавжуд эмас