Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 148
(1-281)

Бу ўринда, намуна сифатидагина, минг бир асмодан фақат "Адл" ва "Ҳакам", "Ҳақ" ва "Роҳийм" исмларининг минг бир мартабаларидан бирини баён этамиз. Яъни:

Ҳикмат ва адл ичидаги "Роҳманир-роҳийм" ва • "Ҳақ" исмини аъзамий бир доирада кўришни истасанг, ушбу тамсилга боқ: Дейлик, бир ўрдуда тўрт юз хилма-хил тоифалар бор, деб фараз қилайлик. Ҳар бир тоифанинг яхши кўрган либослари айри, ёқтирган овқатлари айри, қийналмай фойдаланадиган аслаҳалари айри ва мизожларига даво бўладиган доридармонлари айри бўлгани ҳолда, бутун у тўрт юз тоифани алоҳида-алоҳида, бўлинма-бўлинма қилиб ажратмасдан, балки бир-бирига аралашган бўйича, мислсиз, танҳо подшоҳ камоли шафқат ва марҳаматидан, хориқулода иқтидоридан, мўъжизона илм ва ихотасидан, фавқулода адолат ва ҳикматидан уларнинг ҳеч бирини чалкаштирмай, ҳеч бирини унутмай, уларга лойиқ барча айри-айри либос, овқат, доридармон ва аслаҳаларини, ёрдамчисиз ўлароқ, биззот ўзи берса, ажабо, у Зот на қадар муқтадир, мушфиқ, одил, карийм бир подшоҳ эканини англайсан. Чунки ҳарбий қисмда ўн миллатдан одамлар бўлса, уларни айри-айри кийдирмак ва тажҳиз этмак ғоят мушкул бўлгани учун, билмажбурийя, қанақа жинсдан бўлса бўлсин, бир тарзда тажҳиз этилади.

Аудио мавжуд эмас