Савол: Анбиё ва Авлиёга муҳаббат қандай фойдасиз қолади?
Ал-жавоб: Аҳли таслиснинг Исо алайҳиссаломга ва рофизийларнинг Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга муҳаббатлари фойдасиз қолгани каби...
Агар у муҳаббатлар Қуръон иршод этган тарзда ва Жаноби Ҳақ учун ва муҳаббати Раҳмон номидан бўлса, унда ҳам дунёда, ҳам охиратда гўзал натижалари бордир.
Дунёда: лазиз таомларга, гўзал меваларга муҳаббатинг аламсиз бир неъмат ва айни шукр бир лаззатдир.
Нафсингга муҳаббат эса: унга ачиниш, тарбия этиш, зарарли ҳавасотдан манъ қилишдир. У вақт нафс сенга миниб олмайди, сени ҳавосига асир этмайди. Балки сен нафсингга минасан. Уни ҳавога эмас, ҳидоятга етаклайсан.
Рафиқаи ҳаётингга муҳаббатинг: модомики ҳусни сийрат ва маъдани шафқат ва ҳадияи раҳмат эканлиги устига бино этилган бўлса, рафиқангга самимий муҳаббат ва марҳамат кўрсатсанг, у ҳам сенга жиддий ҳурмат ва муҳаббат кўрсатади.