Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 154
(1-281)

Анбиё ва Авлиёга муҳаббатинг эса: Аҳли ғафлатга қоронғу ва ваҳшатгоҳ бўлиб кўринган олами барзоҳ сенга у нуронийларнинг вужудлари-ла танаввур этган манзилгоҳлари суратида кўрингани учун у оламга боришдан қўрқиш ва даҳшатга тушиш эмас, балки, билъакс, мойиллик ва иштиёқ ҳиссини беради; ҳаёти дунёвиянинг лаззатини қочирмайди. Йўқса, уларга муҳаббат аҳли маданият инсонларининг машҳурларига муҳаббат хилидан бўлса, у комил инсонларнинг фано ва заволларини ва мозий деб аталган мозори акбарда чиришларини- ўйлаш билан шундоқ ҳам аламли ҳаётингга бир кадарни ҳам илова этади. Яъни, "Шундай комилларни чиритган мозорга мен ҳам киражагим", дея ўйлайди. Мозористонга қўрқувли бир назар билан боқади. "Оҳ!" чекади. Аввалги назарда эса, жисм либосини мозийга ташлаб, ўзлари истиқболнинг кутув хонаси бўлмиш барзоҳ оламида камоли роҳат-ла иқомат қилаётганларини ўйлайди, мозористонга унсияткорона боқади.

Ҳам, гўзал нарсаларга муҳаббатинг: Модомики Сонеълари учундир, "На гўзал ясалганлар!" тарзида экан, у муҳаббатинг бир лазиз тафаккур бўлгани ҳолда, ҳуснпараст, жамолпараст завқингнинг назарини янада юксак, янада муқаддас ва минглар дафъа янада гўзал жамол мартабаларининг дафиналарига йўл очади, қарайди.

Аудио мавжуд эмас