Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 152
(1-281)

Иккингиз кексайганингиз сари у ҳол зиёдалашади. масъудона ҳаёт кечирасан. Йўқса, муҳаббатинг ҳусни суратга асосланса ва нафсоний бўлса, ундай муҳаббат тезда бузилади. Ҳусни муошаратни (гўзал туйғуларни) ҳам бузади.

Падар ва волидага муҳаббатинг: Жаноби Ҳақ учун бўлганидан, ҳам бир ибодатдир, ҳам улар кексайганларида ҳурмат ва муҳаббатни зиёдалаштирасан. Энг олий бир ҳис ила, энг мардона бир ҳурмат ила умрларининг узайишини жиддий орзу қилиб, бақоларига дуо этиш, "то булар туфайли янада кўпроқ савоб қозонаман", дея самимий ҳурмат-ла уларнинг қўлларини ўпиш улвий бир лаззати руҳоний олишдир. Акс ҳолда, уларга муҳаббатинг нафсоний, дунё эътибори-ла бўлса, улар кексайганларида ва сенга юк бўладиган бир ҳолатга тушганларида, энг суфлий ва энг олчоқ бир ҳис ила уларнинг борликларини ёқтирмаслик - сабаби ҳаётинг бўлмиш у муҳтарам зотларнинг ўлимларини орзу этишдек ваҳший, кадарли, руҳий бир аламдир.

Аудио мавжуд эмас