Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 150
(1-281)

§ Тўртинчи Нуқта: Сен дейсан: "Менинг таомларга, нафсимга, рафиқамга, ота-онамга, фарзандларимга, аҳбобимга, авлиёга, асфиёга, гўзал нарсаларга, баҳорга, дунёга алоқали айри-айри муҳаббатларим, агар улар Қуръон амр этган тарзда бўлса, натижалари, фойдалари қандай бўлади?"

Ал-жавоб:’ Ҳамма натижаларини баён этиш учун катта бир китоб битмак лозимдир. Ҳозирча фақат қисқагина бирикки натижага ишорат этилади. Аввало, дунёдаги нақд натижалари баён қилинади. Сўнгра охиратда тазоҳур бўладиган натижалари зикр этилади. Яъни:

Собиқан баён қилинганидек... аҳли ғафлат ва аҳли дунёники каби ва нафс учун бўлган муҳаббатларнинг дунёда балолари, аламлари, машаққатлари кўпдир. Сафолари, лаззатлари, роҳатлари оздир. Масалан, шафқат, ожизлик туфайли, аламли бир мусибат бўлади. Муҳаббат, фироқ туфайли, балоли бир куйиш бўлади. Лаззат, завол жиҳатидан, заҳарли бир шарбат бўлади. Охиратда эса, Жаноби Ҳақ учун бўлмаганидан, ё фойдасиздир ва ё, агар ҳаромга кирилган бўлса, азобдир...

Аудио мавжуд эмас