ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 51
(1-156)

Ва бу каби ҳоллар кўп учраб турганидан, ҳақиқатан номаҳрамлардан фитратлари жиддий ва шиддатли равишда қўрқади ва табиатлари улардан сақланишни истайди. Ва номаҳрамнинг иштаҳасини очмасликни, уларнинг тажовузига йўл қўймасликни заиф табиатлари амр этади ва қувватли равишда эслатиб туради. Ва ҳижоби - унинг қалқони ва қалъаси эканини намоён қилади.

Эшитишимга кўра: Марказда ва ҳукумат пойтахтида, бозор ичида, кундуз кунида, аҳолининг кўз ўнгида ғоят оддий бир пойафзал бўёқчиси, дунёвий мартабаси катта бир одамнинг калта кийимда оёқларини очиб юрган хотинига бир қилиқ билан тегажоқлик қилгани, тасаттурга қарши бўлганларнинг ҳаёсиз юзларига бир шапалоқ уради!

ИККИНЧИ ҲИКМАТ: Аёл ва эркак ўртасида ғоят асосли ва шиддатли муносабат, муҳаббат ва алоқа, фақатгина дунёвий ҳаётнинг эҳтиёжидан келиб чиқмайди. Ҳа, бир аёл эри учун фақатгина дунёвий ҳаётга махсус бир рафиқаи ҳаёт эмасдир. Балки, абадий ҳаётда ҳам унга рафиқадир.

Аудио мавжуд эмас