ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 52
(1-156)

Модомики, абадий ҳаётда ҳам турмуш ўртоғига рафиқаи ҳаёт бўлар экан, албатта абадий ҳамроҳи ва дўсти бўлмиш умр йўлдошининг назаридан ташқари бошқаларнинг назарини ўзининг гўзаллигига жалб этмаслиги, уни ранжитмаслиги ва рашкини келтирмаслиги лозим. Модомики, мўъмин бўлган эрининг аёлига бўлган муносабати, иймон сирига кўра, дунё ҳаётигагина хос ва фақат ҳайвоний ва гўзаллик давригагина махсус вақтинчалик бир муҳаббатдан иборат эмас, балки абадий ҳаётда ҳам бир рафиқаи ҳаёт бўлишини назарда тутиб, асосли ва жиддий бир муҳаббат ва ҳурмат кўрсатишдан иборатдир. Ва шундагина, фақат ёшлигида ва гўзаллик чоғида эмас, балки қариганида ва чиркинлигида ҳам ул жиддий ҳурмат ва муҳаббатни сақлай олади. Албатта бунга жавобан, у аёл ҳам ўз гўзаллигини фақат эрининг назарига махсус деб билмоғи ва муҳаббатини унга сарф қилмоғи, инсонийликнинг тақозосидир. Акс ҳолда, жуда оз фойда топади. Бироқ, жуда кўп йўқотади.

Шаръан эркак аёлга "куфув" бўлиши лозим. Яъни, бир-бирига муносиб бўлиши шарт. Бундай куфув ва тенгликнинг энг муҳими дин нуқтасидадир. Қандай бахтли у эркакки, аёлининг диндорлигини кўриб, унга эргашади, рафиқасини абадий ҳаётда йўқотмаслик учун ўзи ҳам динга киради.

Аудио мавжуд эмас