ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 55
(1-156)

Чунки, кўча кўрган ва энг замонавий бир йигит ҳам рафиқаи ҳаётини номусли бўлишини истайди. Ўзи каби замонавий, яъни очиқ-сочиқ бўлишини истамагани учун кўп ҳолларда уйланишдан воз кечади. Балки фаҳш йўлига киради. Аёл эса ундай эмас, эрига у даража таъсирини ўтказолмайди. Чунки аёлнинг - оила ҳаётида ички мудир ҳисобланиб, эрининг барча молига, болаларига ва ҳар нарсасига муҳофаза маъмури бўлгани учун - энг асосий хислати садоқатдир, ишончдир. Очиқ-сочиқлик эса бу садоқатга футур етказади, эрининг назарида ишончни йўқотади, унга виждон азобини чектиради. Ҳатто эркаклардаги жасорат ва саҳоват каби икки гўзал хислат, агар аёлларда бўлса, ул ишонч ва садоқатга зарар келтиргани учун номақбул ишлардан бўлиб, ёмон хислат ҳисобланади. Бироқ эрининг вазифаси, унга фақатгина ҳазинадорлик (хўжайинлик) ва садоқат эмас, балки ҳимоя ва раҳм-шафқат ва ҳурматдир. Шунинг учун эркак (бир аёл билангина) чеклаб қўйилмаган. Бошқа аёлларни ҳам никоҳига олиши мумкин.

Мамлакатимизни Оврупага қиёслаб бўлмас. Чунки, у ерда дуэл каби жуда шиддатли воситалар ила очиқ-сочиқлик ичра, номус бир даража муҳофаза этилади.

Аудио мавжуд эмас