ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 58
(1-156)

Ҳа, ўн беш ёшидан қирқ ёшига қадар мижоз ҳароратининг ғалаёнли даврида ва нафсоний ҳавасларнинг авж олган замонида, дўст ва душманнинг иттифоқо билдирган шоҳидликларига кўра камоли иффат ва том исмат ила Ҳадичатул-Кубро (Р.А.) каби кексагина бир аёл билан кифояланган ва қаноат қилган бир Зотнинг қирқ ёшдан кейин, яъни мижоз ҳароратининг сусайган даврида ва нафсоний ҳавасларнинг сўниб бораётган замонида кўп аёлларга уйланиши ва никоҳига олиши, албатта очиқ-ойдин нафсоний эмаслигини ва бошқа аҳамиятли ҳикматларга асосланганини зарра қадар инсофи борларга исботлайдиган бир ҳужжатдир.

У ҳикматлардан бири шудирки: Зоти Рисолатнинг ақволи (сўзлари) каби, феъл-атвори ва аҳволи ва ҳаракатлари ҳам дин ва шариат ва ҳукмларнинг манбаидир. Унинг зоҳирий қисмини саҳобалар ўз зиммаларига олганлари каби, ҳусусий доирасидаги маҳфий аҳволларидан майдонга келган диннинг сир-асрори ва шариат ҳукмларининг воситачилари ва ривоят қилувчилари эса жуфти-ҳалолларидир. Ва улар ул вазифани бевосита ўзлари бажарганлар. Ҳатто диний асрор ва аҳкомларнинг деярли ярми улардан келган. Демак, бундай буюк вазифага бир неча ва турли-туман хислатга эга бўлган покиза аёллар лозим.

Аудио мавжуд эмас