ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 56
(1-156)

Ўзининг иззатини билган бир одамнинг аёлига ёмон назар ила қараган, аввало кафанини бўйнига ўраб, сўнгра қарайди. Ҳам иқлим шароити совуқ бўлган оврупалик инсонларнинг табиати, мижози ўша мамлакат каби совуқ ва ҳиссиз бўлади. Бу Осиё, яъни Олами Ислом қитъаси унга нисбатан иссиқ мамлакат ҳисобланади. Маълумдирки, муҳитнинг инсон ахлоқига албатта таъсири бўлади. У совуқ мамлакатларнинг инсонларида ҳайвоний ҳавасларни ҳаракатга келтирмоқ ва иштаҳани очмоқ учун очиқ-сочиқлик, балки кўп суиистеъмолга ва исрофга сабаб бўлмайди. Бироқ таъсирчан ва ҳиссиётли бўлган иссиқ мамлакатлардаги инсонларнинг нафсоний ҳавасларини узлуксиз ҳаяжонга келтириб турадиган очиқ-сочиқлик, албатта кўп суиистеъмолларга ва исрофга ва наслнинг заифлашувига ва қувватни озайишига сабабдир. Бир ойда ва ёки йигирма кунда бир марталик фитрий эҳтиёж ўрнига, ҳар бир неча кунда ўзини бир исрофга мажбур деб ўйлайди. У вақт, ҳар ойда учрайдиган (баъзан ўн беш кун қадар давом этадиган) хайз каби ҳолатлар туфайли аёлидан ўзни тортишга мажбур бўлган эркак нафсига мағлуб бўлса, фаҳш ишларга мойиллик кўрсатади.

Шаҳарликлар қишлоқликларга, бадавийларга қараб тасаттурни олиб қўёлмаслар. Чунки қишлоқларда, бадавийларда тирикчилик ишлари ила ва жисмоний меҳнат ва чарчаш туфайли, ҳам шаҳарликларга нисбатан диққат назарини оз жалб этган маъсума ишчи ва бир даража дағал аёлларнинг қисман очиқ бўлишлари, нафсоний ҳавасларни ҳаяжонлантирмагани каби, бекорчи ва ишсиз одамлар оз бўлганидан шаҳардаги бузуқликларнинг ўндан бири уларда топилмайди. Шундай экан, уларга қиёс қилинмайди.

Аудио мавжуд эмас