ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 54
(1-156)

Инсон опа-сингиллари каби маҳрамларига нисбатан фитратан шаҳвоний ҳисга эга бўлмайди. Чунки маҳрамларнинг сиймолари қариндошлик ва маҳрамият жиҳатидаги шафқат ва пок муҳаббатни юзага келтиргани учун нафсоний ва шаҳвоний майлларни йўқотади.

Бироқ, маҳрам ҳисобланганларга ҳам, оёқ сингари шаръан кўрсатилиши жоиз бўлмаган ерларни очиқ-сочиқ қўймоқ, пасткаш нафслар учун ғоят чиркин бир ҳиснинг уйғонишига сабаб бўлиши мумкин. Чунки маҳрамнинг сиймоси маҳрамлигидан хабар беради ва номаҳрамга ўхшамайди. Аммо, масалан, очиқ оёқ номаҳрамники билан бир хилдир.. Маҳрамлигини эслатиб турадиган бир фарқли аломат кўринмагани учун, бир қисм пасткаш маҳрамларда ҳайвоний бир ҳавас назарини уйғотиши мумкин. Бундай бир назар эса, тукларни тикка қиладиган даражадаги бир инсоний тубанликдир!..

ТЎРТИНЧИ ҲИКМАТ: Маълумдирки, наслнинг кўпайишини ҳар ким ҳам истайди. Ҳеч бир миллат ва ҳукумат йўқдирки, наслнинг кўпайишига тарафдор бўлмасин. Ҳатто, Расули Акрам Алайҳиссолату Вассалом марҳамат қилганларки: (ав кама қол) яъни, "Уйланингиз, кўпайингиз. Мен қиёматда сизнинг кўплигингиздан фахрланаман". Ҳолбуки, тасаттурни инкор этиш, никоҳ қуришни кўпайтирмай, балки жуда камайтирмоқда.

Аудио мавжуд эмас