ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 25
(1-164)

У Фармони Аъзамда шундай мўъжизакор, ҳеч бир жиҳатдан тақлид қилиниши мумкин бўлмаган бир муҳр борлигини сен ҳам кўриб турибсан.

Сен каби сарсамлардан бошқа ҳамма у Фармон подшоҳнинг Фармони эканини қатъий билади. Ҳа, у порлоқ Ёвари Акромда шундай нишонлар борки, сен каби кўрлардан бошқа ҳар ким у Зотни подшоҳ амрларининг жуда тўғри таржимони эканини яқиндан англайди.

Ажабо, у Ёвари Акром ул Фармони Аъзамла баробар бутун қуввати ила даъво қилиб хабарини берган шу табдили мамлакат масаласининг эътироз уйғотиши ҳеч мумкинмидир? Йўқ, мумкин эмасдир! Илло, ки сен бутун бу кўрганларимизни инкор этасан...

Энди, эй биродар, сўз сенгадир, сўзла! Нима десанг, де!

- Нима ҳам дердим, бунга қарши яна бошқа бир нарса дейиш қандай бўлади? Куннинг қоқ ўртасида чарақлаб турган қуёш рад қилинадими? Фақат, "Алҳамдулиллоҳ!" дейман, холос. Юз минг карра шукр бўлсинки, ваҳм ва ҳаво таҳаккумидан, нафс ва ҳавас асоратидан қутулиб, доимий ҳибс ва зиндондан озод бўлдим ва инондимки, бу аралаш-қуралаш беқарор меҳмонхонадан бошқа ва қурби шоҳонада бир саодат диёри бордир ва бизда унга номзодмиз...

Аудио мавжуд эмас